Янгиликлар

6 Ноябрь 2025

Сирдарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимларининг Қатағон қурбонлари хотираси музейига саёҳати

Сирдарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси томонидан ходимлар учун саёҳатлар мунтазам равишда ташкил этиб келинмоқда. Бундай ташрифлардан кўзланган асосий мақсад — ходимларнинг тарихий билимларини ошириш, дунёқарашини кенгайтириш ҳамда аждодларимиз босиб ўтган шонли йўллар билан яқиндан таништиришдан иборатдир.

Шу мақсадда ходимлар Гулистон давлат университети таркибида фаолият юритаётган Қатағон қурбонлари хотираси музейига ташриф буюришди. Саёҳат давомида улар Сирдарё вилоятида яшаган ва фаолият юритган фидойи инсонлар ҳаёти ҳамда уларнинг Ватан озодлиги, эркинлиги ва мустақиллиги йўлидаги курашлари билан яқиндан танишдилар.

Бундай тадбирлар ходимларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда муҳим роль ўйнайди, авлодлар ўртасидаги алоқани мустаҳкамлайди ва миллий меросга чуқур ҳурматни шакллантиришга ёрдам беради. Улар тарихий ҳақиқатни асраб-авайлаш, жамият барқарор ривожланишининг пойдевори сифатида ўтмишга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш муҳимлигини эслатади.