Идоравий қоровуллик бўлинмалари ходимларининг касбий маҳоратини ошириш ҳамда ижтимоий соҳа объектларда хавфсизлик тизимини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида Республикамиз бўйлаб ўқув машғулотлари ташкил этилмоқда
Давлатимиз раҳбарининг 27 январь куни Тошкент шаҳар Қўриқлаш хизматида берган топшириқларининг амалий ижросини таъминлаш мақсадида Қўриқлаш департаменти ходимлари ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ижтимоий объектларда хизмат олиб бораётган идоравий қоровуллик бўлинмалари ходимлари билан 1 ҳафталик ўқув машғулотлари ташкил этишмоқда.
Жумладан, куни кеча Тошкент шаҳри ҳамда Наманган вилояти Қўриқлаш хизмати шахсий таркиблари учун ташкил этилган ушбу машғулотлар давомида республиканинг барча ижтимоий соҳа объектларида фаолият юритаётган идоравий қоровулларнинг фавқулодда ҳолатларда ҳаракат қилиш, алоҳида шароитларда биргаликда иш олиб бориш ва тезкор қарор қабул қилиш кўникмаларини янада такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилди.
Шунингдек, сўз олганлар идоравий қоровуллик бўлинмаларининг вазифалари ва уларни ташкил этиш тартиби, Қўриқлаш бўлинмаларнинг ишчи ва хизматчиларига, номзодларга қўйиладиган талаблар, уларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва ижтимоий ҳимояси, шунингдек, бўлинмаларининг молиявий ва моддий-техник таъминотини ташкил этиш тартиблари ҳақида мулоҳазалар билдириб ўтдилар.