Янгиликлар

14 Сентябрь 2024

Ватан ҳимояси йўлида ўз жонини фидо қилган мард ўғлонлар хотираси ҳамиша барҳаёт!

Келажагимиз ворисларини она Ватанга садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, ёшлар қалбида мардлик, жасурлик, шижоат ва матонат туйғуларини камол топтириш бугунги кундаги муҳим вазифалардан бири саналади.
Шу сабабли умумтаълим мактабларида ватанпарварлик соатлари ташкил этилиб, Ватанимиз тинчлигини асраш йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар ва бу саъй-ҳаракатлардан кўзланган улуғвор мақсадлар хусусида маълумотлар бериб борилади.
Уларнинг қаҳрамонликларини ёшларга ибрат сифатида кўрсатиш эса келажагимиз эгаларининг ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.
Шу мақсадда "Қўриқлаш" бошқармаси раҳбарияти ҳамда Миллий гвардия Фахрийлар кенгаши раиси иштирокида хизмат вақтида вафот этган марҳум ходим Жўрабек Ширинов ўқиган Пешкў туманидаги 36-сонли мактабда тадбир ташкил этилди.
Тадбирда "Қўриқлаш" соҳада кўп йиллар давомида ишлаб, юрт тинчлиги йўлида ҳаётидан ҳам кечган сафдошларини хотирлаб, Ватанга содиқ, мард ўғлонни вояга етказганлари учун марҳумнинг ота-онаси ҳамда мактаб маъмуриятига ўз миннатдорчиликларини билдирилиб, юртимиз тинчлиги, хонадонларимизнинг осойишталиги йўлида жонидан кечган ватанпарвар ўғлонларни халқимиз унутмаслиги таъкидлаб ўтдилар.
Ёшлар қалбида мардлик, жасурлик, шижоат ва матонат туйғуларини камол топтириш мақсадида ўтказилган ватанпарварлик дарси ўқувчиларга жуда манзур бўлди.