Руҳий барқарорликни мустаҳкамлаш мақсадида психологик тренинглар ташкил этилмоқда
“Қўриқлаш” бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари психолог-мутахассислари томонидан доимий равишда шахсий таркиб билан психологик машғулотлари олиб борилиб, бунда ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида соғлом, маънавий-руҳий муҳитни камол топтириш, хизмат фаолияти давомида юзага келадиган муаммоли вазиятларни ўз вақтида бартараф этиш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Куни кеча шахсий таркиб иштирокида навбатдаги ана шундай тренинглар ўтказилди. Психологик тренингларда қатнашган ҳар бир ходимнинг психологияни чуқурроқ тушуниш ва ундан иш фаолиятида самарали фойдаланиш кўникмалари ривожлантирилди. Бундан ташқари, жамоа билан ишлаш, стрессни бошқариш, иш жойидаги муносабатларни янада мусаффо ва конструктив қилиб яратишга қаратилган интерактив машғулотлар ташкил этилди.
Бу, ходимларнинг психоэмоционал ҳолатини барқарорлаштириш ва уларни руҳан кучли, ишчан ва мотивацияланган ҳолатга келтиришда муҳим қадам бўлди. Шунингдек, ҳар бир ходим билан индивидуал чуқурлаштирилган психодиагностик суҳбатлар ўтказилди. Таъкидлаш жоизки, бу каби учрашувлар, жамоадаги муҳитни яхшилаш, ходимлар орасида ҳамжиҳатлик ва дўстликни мустаҳкамлаш, ишчанлик қобилиятини оширишга хизмат қилмоқда.