Янгиликлар

10 Сентябрь 2024

Ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун музейларга саёҳатлар ташкил этилмоқда

Ходимлар ва уларнинг оила аъзоларининг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, улардаги Ватанимизнинг ўтмиши ва бугуни ҳақидаги тушунчаларни янада ошириш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Навоий вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари учун Навоий шаҳридаги Қатағон қурбонлари хотираси музейига саёҳат ташкил этилди. Мазкур саёҳат давомида ходимлар уруш даврининг асосий воқеалари, вилоятнинг тарихи ҳамда ҳозирги кундаги фаолияти, қадимий экспонатлар ҳақидаги билимларга эга бўлдилар.
Бундан ташқари, Миллий гвардия Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ҳамда "Қўриқлаш" бошқармаси ҳарбий хизматчи ва ходимларининг билимга чанқоқ фарзандларини бўш вақтларини мароқли ўтказиш мақсадида Урганч шаҳридаги Ўзбекистон замонавий Санъат музейига саёҳат ташкил этилди.
Ташриф давомида болажонлар жонажон Ватанимизнинг шонли ўтмишидан ҳикоя қилувчи ноёб санъат асарлари билан яқиндан танишдилар.
Бу каби музейларга ташрифлар фарзандларимизга халқимизнинг бой тарихий ўтмишини янада яхшироқ билиш билан бир қаторда, аждодларимизга муносиб издош бўлиш каби туйғуларни янада оширишга хизмат қилади.