Янгиликлар

23 Август 2024

Таълим муассасаларида хавфсизликни таъминлаш борасида амалга оширилиши лозим бўлган бир қанча мавзулар бўйича давра суҳбатлари ташкил этиб келинмоқда

Миллий гвардия Жиззах вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ҳамда Мактабгача ва мактаб талими бошқармаси билан ҳамкорликда таълим муассасаларида хавфсизликни таъминлаш борасида амалга оширилиши лозим бўлган бир қанча мавзулар бўйича давра суҳбатлари ташкил этиб келинмоқда.
Жумладан, куни кеча вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси масъуллари томонидан янги ўқув йили аввалида вилоятдаги мавжуд умумтаълим мактабларида хизмат олиб бораётган идоравий қоровуллик бўлинмалари ишчи-хизматчиларининг хизмат вазифалари ва мажбуриятларини англатиш, жавобгарлик хиссини орттириш, ўқув йили давомида хар қандай эҳтимолий-салбий ҳолатларнинг олдини олиш ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ишлаш кўникмаларини яхшилаш юзасидан учрашув ташкил этилди.
Сўз олганлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг “Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ҳамда идоравий қоровуллик бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳиятини етказиб, бегона шахсларни ҳудудга кириб кетишини аниқловчи ҳамда турникет қурилмаларини ўрнатиш, бу орқали мактабларда хавфсизликни таъминлаш бўйича батафсил маълумотлар берилди.