Янгиликлар

22 Июнь 2025

Ходимларнинг руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш, фаолият самарадорлигини оширишга қаратилган ўқув-семинар ҳамда тренинг машғулотлари ташкил этилди

Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармаси психологлари томонидан шахсий таркиб ўртасида стрессга қарши соғлом иммунитетни шакллантириш мақсадида “Стрессни бошқариш модели” мавзусида ўқув-семинар ҳамда тренинг машғулотлари ўтказилди.

Тадбир давомида психологлар томонидан стресс ҳақида тушунчалар, стресснинг турлари, унинг инсон организми ва руҳий ҳолатига таъсири ҳақида маълумотлар берилди. Амалий машғулотлар давомида ходимлар стрессни самарали бошқаришнинг турли хил усуллари билан таништирилдилар.

Ходимларда стрессга бардошлиликни ошириш, касбий ва шахсий мотивларни ривожлантириш мақсадида “Қиёсловчи қафас”, “Ҳаёт ғилдираги”, “Ким чаққон”, “Соябон ва таёқча” шунингдек “Кўринмас совға ва самимий тилак” номли психологик тренинг машғулотлари ўтказилди.

Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси Қўриқлаш бошқармасининг психолог ходимлари томонидан ҳам шахсий таркиб орасида стресс ҳолатининг олдини олиш ва уларнинг хизматга бўлган муносабатини янада ошириш мақсадида "Стрессга қарши соғлом психологик иммунитетни шакллантириш" мавзусида тренинг машғулотлари ўтказилди.

Ташкил этилган ўқув-семинар ва тренинг машғулотлари шахсий таркибнинг касбий самарадорлигини оширишга, хизмат жараёниларида, шунингдек уларнинг шахсий ҳаётларида руҳий барқарорликларини таъминлашга, ҳамда хизмат жамоаларида соғлом психологик мухитни шакллантиришга хизмат қилдади.