Ходимларнинг психологик ҳолатларини мустаҳкамлашга қаратилган тренинг машғулотлари ташкил этилди
Сирдарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси психологлари томонидан Сайхунобод тумани Қўриқлаш бўлимида хизмат олиб бораётган ходимлар иштирокида навбатдаги психологик тренинг ташкил этилди.
Тадбир ходимларнинг психологик ҳолатини мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилган бўлиб, машғулотлар давомида мутахассислар ходимларнинг стрессга чидамлилигини ошириш, қўрқув ва тушкунлик ҳолатларини енгиш усулларини ўзлаштириш, шунингдек, фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишда ўзига ишончни шакллантиришга эътибор қаратдилар.
Тренинг дастури ҳам назарий блокларни, ҳам амалий машқларни ўз ичига олди. Буларнинг барчаси ходимларга ҳиссий юкламаларни самаралироқ енгишга ва касбий фаолиятда психологик барқарорликни сақлашга ёрдам беради.