“Шахслараро муносабатларда муомаланинг ўрни” ҳамда “Профайлинг методи” мавзуларида психологик-тренинг машғулоти ва давра суҳбати ўтказилди
Бизга маълумки, бугунги кунда хар соҳада шиддат билан ривожланиш ўзгаришлар кузатилмоқда. Булар қаторига илм-фан соҳасини хам қўшсак муболаға бўлмайди. Кундан кунга психология йўналишида хам янги метод ва услублар кашф қилиниб, улардан кенг кўламда фойдаланиб келинмоқда. Шу боисдан Миллий гвардия Хоразм вилояти “Қўриқлаш” бошқармаси тизимларида хизмат қилаётган ходимларнинг психологик билимларини ошириш ва уларда психологик иммунитет шакллантириш мақсадида бир қатор тизимли ишлар олиб борилмоқда. Шундай тадбирлардан бири куни кеча ташкиллаштирилиб, ходимларга “Шахслараро муносабатларда муомаланинг ўрни” ҳамда “Профайлинг методи” мавзуларида психологик-тренинг машғулоти ва давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда Урганч давлат университети Педагогика ва психология кафедраси ўқитувчилари қатнашиб, юқоридаги услуб ва методларнинг аҳамияти, улардан қай ҳолатларда ва қандай фойдаланиш лозимлиги бўйича маъруза қилдилар. Маърузачилар томонидан иштирокчиларни қизиқтирган саволларига жавоблар берилди.
Қизиқарли ўтган тадбир ходимлар ўзлари учун керакли бўлган билим ва кўникмаларни олишлари билан бир қаторда қатнашчиларда ижобий таассурот уйғотди.