Янгиликлар

9 Октябрь 2024

Ватанпарварлик, спорт ҳамда кўнгилочар тадбирлари ўтказилди

Чекка ва чегара олди ҳудудлардаги ўқувчи ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида Миллий гвардия, Ҳарбий прокуратура ҳамда Мудофаа вазирлиги томонидан ҳамкорликдаги тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.
Андижон вилояти Избоскан туманидаги Чекёр МФЙ ҳудуди аҳолиси ҳамда 25-сонли умумий ўрта таълим мактабидаги ўқувчи ёшларни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш ва Қуролли Кучларимизга қизиқишни ошириш мақсадида ватанпарварлик, спорт ҳамда кўнгилочар тадбирлари ўтказилди.
Жумладан, ёшлар учун қуроллар кўргазмаси ташкил этилиб, Ҳарбий оркестр томонидан муҳим ва кучли мусиқа намойишлари тақдим этилди. Шунингдек, ҳарбий чиқишлар ҳам ўтказилиб, ўқувчиларга Қуролли Кучларимизнинг вазифалари ва аҳамияти ҳамда спортнинг камондан отиш тури бойича ўз маҳоратларини синаб, ушбу спорт ҳақида маълумот берилди.