Ходимлар учун "Руҳий зўриқишлар. Хизмат зўриқишларини олдини олишнинг психологик усуллари" мавзусида психологик тренинглар ташкил этилди
Куни кеча Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Сирдарё вилояти Қўриқлаш бошқармалари, шунингдек Фарғона минтақавий ўқув марказида психолог-мутахассислари томонидан ходимлар иштирокида навбатдаги психологик тренинглар ташкил этилди. Мазкур тадбирларда кун тартибига мослашиш усуллари ва унинг иш самарадорлигига таъсири муҳокама қилинди. Жамоадаги шахслараро муносабатлар ва янги ходимларнинг интеграцияси масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Бундан ташқари, хизматдаги ва шахсий ҳаётдаги низоларни таҳлил қилиш ва ҳал қилиш усуллари кўриб чиқилиб, касбий муҳит ва шахсий мулоқотда самарали ўзаро таъсир кўрсатиш усуллари муҳокама қилинди.
Шунингдек тадбирлар доирасида ҳудудий Ички ишлар бошқармаларининг Тиббиёт бўлимлари тажрибали мутахассислари иштирок этиб, ходимларга хизматдаги руҳий босимларга қарши туриш, оилавий муносабатлар, оилавий низоларни олдини олиш йўллари ҳамда ҳаётда фаровонликка эришиш, ҳақида ҳаётий мисоллар билан тушунчалар берилди.
Суҳбатлар давомида ходимлар ўзларининг қизиқтирган саволларига мутахассис психолог томонидан муносиб жавоблар олдилар.