Аҳоли ўртасида Қўриқлаш хизматининг афзалликлари бўйича навбатдаги тарғибот тадбирлари ўтказилди
Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳамда Қўриқлаш хизмати раҳбарияти ва ходимлари томонидан аҳоли ўртасида тарғибот тадбирлари ташкил этилди.
Тадбирлар давомида аҳолига Қўриқлаш хизмати кўрсатадиган моддий ва техник ҳимоя воситалари, уларнинг имкониятлари ва қулайликлари, хонадон ва объектларни техник қўриқлаш тизимларига улаш тартиби, хизмат нархлари ва шарт-шароитлари ҳақида батафсил маълумот берилди. Бундан ташқари видеокузатув тизимлари ва фавқулодда чақирув тугмалари ишлаш принципи бўйича амалий кўргазмалар кўрсатилиб, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан очиқ мулоқотлар бўлиб ўтди, уларнинг саволларига батафсил жавоблар берилди.
Шу билан бирга Самарқанд шаҳрида жойлашган Тошкент – Самарқанд йўналишидаги автошох бекатида жойлашган савдо расталарини техник ҳамда жисмоний қўриқловга олиш, шунингдек жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича тарғибот ишлари олиб борилди. Ушбу ишлар давомида ҳудудни тўлиқ камералаштириш, техник қўриқлаш пультига уланиш, мазкур ҳудудни жиноятчиликдан ҳоли ҳудудга айлантириш орқали аҳоли хавфсизлигини таъминлаш амалга оширилиши кечиктириб бўлмас ишлар юзасидан тегишли масъулларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.