Янгиликлар

18 Май 2025

Ходимларнинг иш фаолияти ва жамоавий муносабатларини мустаҳкамлашга қаратилган давра суҳбати ҳамда психологик тренинглар ташкил этилди

Хоразм вилояти Қўриқлаш бошқармасида хизмат интизоми, ходимлар ўртасида самарали ҳамкорлик ва соғлом иш муҳитини шакллантириш мақсадида қатор маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди. Жумладан, Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университетининг психология фанлари бўйича доценти, мутахассис М.Султонова иштирокида “Оилавий муносабатларда ўзаро конфликт ва низоларни бартараф этишнинг психологик жиҳатлари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда шаҳар ва туман қўриқлаш бўлимлари ходимлари фаол иштирок этиб, ходимларга ҳаётий мисоллар орқали амалий тавсиялар берилди.

Тадбирнинг иккинчи қисмида Бошқарма психологлари томонидан ҳарбийлаштирилган назоратчилар учун махсус психологик тренинглар ўтказилди. Ушбу машғулотлар доирасида қум терапияси, ақлий фаолиятни рағбатлантирувчи машқлар, шунингдек, ижтимоий ва шахсий қобилиятларни ривожлантирувчи ролли ўйинлар амалга оширилди.

Бундай тадбирлар ходимларнинг руҳий барқарорлигини таъминлаш, жамоада бирдамлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини юзага келтиришга хизмат қилади.