Ходимларнинг хизмат фаолияти ва жамоавий муносабатларини мустаҳкамлашга қаратилган давра суҳбати ҳамда психологик тренинглар ташкил этилди
Хоразм вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимларининг хизмат фаолияти самарадорлигини ошириш, жамоавий муносабатларни мустаҳкамлаш, руҳий барқарорликни таъминлаш мақсадида давра суҳбати ҳамда психологик тренинг машғулотлари ташкил этилди.
Мазкур тадбирлар Урганч давлат университети профессор-ўқитувчилари ҳамда бошқарма психологлари ҳамкорлигида олиб борилди. Унда “Шахс психологиясининг долзарб масалалари” мавзусида фикр алмашилди, ходимларнинг касбий фаолиятда учраши мумкин бўлган руҳий ҳолатлари ва уларни бартараф этиш усуллари муҳокама қилинди.
Психологик тренинг жараёнида ходимлар амалий машқларда фаол иштирок этишди, ўз таассуротлари билан ўртоқлашишди ва жамоадаги ўзаро ишонч ва муносабатларни янада яхшилашга қаратилган кўникмаларни шакллантиришди.