“Китоб – маърифат манбаи!” мавзусида давра суҳбатлари ташкил этилди
Қўриқлаш департаментида хизмат қилаётган ходимларнинг маънавий саводхонлигини ошириш, дунёқарашини кенгайтириш мақсадида ҳудудларда доимий равишда маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилиб келинмоқда. Хусусан, ҳудудлардаги бошқармаларда китобхонлик, уч авлод учрашувлари, заковат интеллектуал ўйинлари, тарихий қадамжолар, музейларга саёҳатлар ташкил этилиб, ходимларимизнинг билим ва кўникмалари мустаҳкамланмоқда.
Ички ишлар органларида ўтказилаётган “Маънавият ойлиги” доирасида куни кеча Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Сурхондарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари иштирокида ахборот-кутубхона марказларида “Китоб – маърифат манбаи!” мавзусида давра суҳбатлари ўтказилди.
Тадбирларда аҳоли ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, китоб мутолаасининг инсон маънавияти ва интеллектуал салоҳиятини оширишда тутган ўрни ҳақида фикр алмашилиб, шахсий таркибнинг келажаги учун хизмат қиладиган адабиётлар билан таништирилди ва кутубхона фондида сақланаётган китоблар бўйича тушунчалар берилди.