"Стрессга қарши соғлом иммунитетни шакллантириш" мавзусида тренинг машғулоти ўтказилди
Андижон вилояти Қўриқлаш бошқармаси психологлари томонидан ходимлар учун “Стрессга қарши соғлом иммунитетни шакллантириш” мавзусида тренинг машғулоти ташкил этилди.
Ушбу тренинг давомида иштирокчилар стресс ҳолатларини бошқариш усуллари, жисмоний ва руҳий саломатликни мустаҳкамлаш, ҳамда психологик барқарорликни оширишга доир муҳим билим ва кўникмаларга эга бўлишди.
Тадбирнинг асосий мақсади — ходимларда стрессга қарши иммунитетни шакллантириш, иш унумдорлигини ошириш ва руҳий соғлом муҳитни яратишдан иборат бўлди.
Тренинг иштирокчилари амалий машқлар ва фикр алмашинувлар орқали ўз тажрибаларини бойитиб, кундалик ҳаётда фойдаланиши мумкин бўлган тавсиялар билан танишишди.