Хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этилишини янада мустаҳкамлаш, турли нохуш ҳолатларнинг барвақт олдини олишга қаратилган навбатдаги профилактик тадбир ташкил этилди
Хизмат интизомини мустаҳкамлаш ва шахсий таркиб фаолиятида қонунийликни таъминлаш, хизматни ўташда юзага келиши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳолатларнинг барвақт олдини олиш мақсадида навбатдаги профилактик тадбир ўтказилди.
Тадбирда Қўриқлаш департаменти, Андижон вилояти Қўриқлаш бошқармаси раҳбарияти, шаҳар ва туман бўлинмалари ходимлари иштирок этди. Учрашув давомида хизмат фаолиятининг асосий жиҳатлари, жумладан, хизмат интизомига риоя қилиш, ички тартиб-қоидаларни бажариш, хизматда ўзини тутиш маданияти, йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш, шахсий хавфсизликни таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш масалалари кўриб чиқилди.
Ҳар бир ходимнинг иш самарадорлиги нафақат хизмат фаолияти натижалари билан, балки қонунчиликка риоя қилиш даражаси, шахсий масъулияти ва ахлоқий меъёрларга риоя қилиши билан ҳам баҳоланади. Шу муносабат билан хизмат интизомига путур етказувчи хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслик, бу борада раҳбарларнинг қатъий назорати зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди.