ИЖОДИЙ УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ
Шу юртда яшаб, ижод этган ва этаётган ёзувчи ва шоирлар ижодни ёшлар орасида кенг тарғиб этиш, ўғил-қизларнинг юртига бўлган муҳаббатини ортишига замин яратиш билан бирга уларни адабиётга, китобга бўлган қизиқишларини янада ортишига туртки бўлади.
Андижон шаҳрида жойлашган Захириддин Муҳаммад Бобур номидаги кутубхонада “Адабиёт яшаса, миллат яшайди” шиори остида китоб мутолааси, ғазалхонлик, шеърият ҳамда Андижон вилояти ёзувчилар уюшмаси аъзоси ёзувчи шоир Бобуршунос Дурбек Қўлдошевнинг 75 йиллигига бағишланган ижодий учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Андижон вилояти Ёзувчилар уюшмаси, Андижон давлат университетининг профессор ва фахрийлари, Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари, Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисмлар, Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактабининг ўқувчилари иштирок этдилар.
Тадбирда устоз ёзувчи ва шоирларнинг ёдда қолган ҳикоялари, Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактаби ўқувчиларининг ғазал ва шеърлари, ёзувчи ҳамкасбларининг табриклари билан юқори савияда қизиқарли ўтказилди.