Янгиликлар

2 Апрель 2024

ТЕМУРИЙЛАР ТАРИХИ ДАВЛАТ МУЗЕЙИГА САЁҲАТ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 688 йиллиги муносабати билан Тошкент шаҳар "Қўриқлаш" бошқармаси масъул ходимлари томонидан Темурийлар тарихи давлат музейига саёҳат ташкил этилди.
Экскурсия давомида Тошкент шаҳар "Қўриқлаш" бошқармаси аёл ходималарига Амир Темур ва Темурийлар даврига оид қўлёзмалар, Улуғбекнинг астрономик асбоблари ва Темурийлар даврига оид бошқа кўплаб маданий қадриятлар намуналари таништирилди. Шунингдек, этнографик аҳамиятга эга бўлган буюмлар, қурол-яроғлар, кийим-кечаклар ҳақида батафсил маълумотлар берилиб, Амир Темур сиймоси, ҳарбий юришлари ва жанговар ҳаракатлари тарихий асослар билан тушунтириб борилди.
Мазкур музей экспонатлари тарихий аҳамиятга эга бўлиб, Амир Темур нафақат давлат арбоби, балки илм-фан, санъат ва маданият, ҳунармандчилик, маънавият ва маърифат ҳомийси бўлганидан далолат беради. Қолаверса, ушбу маскан музейни кўздан кечирган ҳар бир инсонга ўзликни чуқурроқ англаш, тарих билан яқиндан танишиш имконини беради. Тошкент шаҳар "Қўриқлаш" бошқармаси аёл ходималар учун ташкил этилган мазкур саёҳат эса келгусида хизмат вазифаларини ватанпарварлик туйғулари ила сидқидилдан адо этишларида янада шижоат бағишлайди.