Янгиликлар

23 Октябрь 2024

Ходимлар ва уларнинг оила аъзолари иштирокида навбатдаги учрашув ташкил этилди

Миллий гвардия Сирдарё ҳамда Жиззах вилоятлари "Қўриқлаш" бошқармалари ҳамда Ҳарбий прокуратура билан ҳамкорликда ходимларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш, ҳуқуқий билимларини ошириш ва йўл қўйилиши мумкин бўлган интизом бузиш ҳолатларини, жиноятчиликни олдини олиш мақсадида давра суҳбатлари ташкил этилди.
Видеоселектор тарзида бўлиб ўтган учрашувларда ходимлар хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя қилишлари, хизмат ва шахсий автотранспорт воситаларини Йўл ҳаракати қоидаларига риоя этган ҳолда тегишли ҳужжатлар билан бошқаришлари, фуқаролар билан хуш муомалада бўлишлари, ходимлар билан боғлиқ салбий ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар шахсий таркибга етказилиши бўйича тарғибот ва ташвиқот ишларини етарли даражада олиб боришлари, ижрочилик интизомига риоя қилишлари, турли хил тан жароҳатлари ҳақида айтиб содир этилган йўл транспорт ҳодисалари ва уларнинг аянчли оқибатларига тўхталиб ўтилди.
Бундан ташқари тадбирлар давомида пора олиш (бериш) ва унда воситачилик қилиш, фирибгарлик каби содир этилган жиноятларнинг сабабларини таҳлил қилиш, ушбу йўналишларда йўл қўйилган камчиликлар бартараф қилиш, жиноятларнинг оғир оқибатлари тўғрисида ходимларга маълумотлар берилди.
Оилавий муносабатлар, фарзанд тарбиясига эътибор қаратиш, шукроналик ҳисси билан яшаш, ёшларда ватанпарварлик туйғусини ошириш каби долзарб масалалар юзасидан сўз юритилиб, фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Тадбир якунида қатнашчилар ўзларининг қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.