Миллий гвардия тизимларида китобхонлик маданиятини ривожлантириш, ижодкор ва китобсеварлар ходимларни қўллаб қувватлаш ҳамда "Қўриқлаш" хизмати сафларида фаол китобхонлар сафини кенгайтириш мақсадида Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхонага саёҳат ташкил этилди.
Миллий гвардия тизимларида китобхонлик маданиятини ривожлантириш, ижодкор ва китобсеварлар ходимларни қўллаб қувватлаш ҳамда "Қўриқлаш" хизмати сафларида фаол китобхонлар сафини кенгайтириш мақсадида доимий равишда адабий кечалар, ёзувчи-олимлар билан учрашувлар ташкил этиб келинмоқда.
Ана шундай учрашувларнинг навбатдагиси Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзолари иштирок этишиб, Миллий гвардия ходимлари орасида китобхонликни ривожлантиришга қаратилган чора тадбирларни олқишлашди. Ёзувчи Орзиқул Эргаш ва Мансур Жумаевлар, ҳажвчи шоир Абдураззоқ Обрўйлар китобсевар ўзбек халқининг бой тарихий мероси, ўзбек адабиёти намоёндаларининг ҳаёти, уларнинг қолдирган бой адабий мерослари ҳақида маълумотлар беришди. Очиқ мулоқот шаклида ўтган учрашув давомида Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси томонидан чоп этилган ёзувчи Орзиқул Эргашнинг “Танланган асарлар” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Иштирокчилар ўртасида адабиёт мавзусида бўлган савол-жавоблар эса тадбирга ўзгача кайфият бағишлади. Учрашувда фаол иштирок этган ходимлар китоблар тўпламлари билан тақдирландилар.
Тадбирнинг иккинчи қисмида ходимлар Миллий кутубхона фаолияти билан танишишди. Масъул ходимлар томонидан кутубхонада мавжуд имкониятлар, яратилган қулайликлар билан бир қаторда миллий ўзликни англашга доир тарихий китобларнинг асл нусхалари ҳамда жаҳон ва миллий адабиётимизнинг электрон базаси таништирилди.
Ташкил этилаётган китобхонлик тадбирлари, ходимларнинг маънавий савияси ҳамда дунёқарашини оширишга ёрдам бериши билан аҳамиятлидир.