АЗИМ ХИВА ШАҲРИГА САЁҲАТ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Миллий гвардия Хоразм вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимларининг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларнинг оила аъзоларини маданий хордиқ олишларини таъминлаш мақсадида Хива шаҳрига саёҳат ташкил этилди.
"Очиқ осмон остидаги музей" ҳисобланган Хива шаҳрининг қадимий бинолари, музейлари ҳамда шаҳар тарихи билан яқиндан танишдилар. Дарҳақиқат, бугунги кунда кўплаб сайёҳларни ўзига жалб қилиб келаётган ушбу шаҳар ўзида қадим тарихни жонли гавдалантиряпти десак муболаға қилмаган бўламиз.
Ўйлаймизки, бу каби тадбирлар оилавий муносабатларни яхшилаш билан бир қаторда ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини маданий хордиқ олишларини таъминлаб сифатли хизмат олиб боришга хизмат қилади.