Янгиликлар

26 Апрель 2024

ПСИХОЛОГИК ТРЕНИНГ МАШҒУЛОТЛАРИДА ХОДИМЛАРНИНГ РУҲИЙ БАРҚАРОРЛИГИ МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА

Сирдарё ҳамда Самарқанд вилоятлари "Қўриқлаш" бошқармалари психолог-мутахассислари томонидан тизимда хизмат олиб бораётган ходимларнинг психологик ҳолатларини мустаҳкамлаш, хизмат фаолиятини самарали йўлга қўйиш мақсадида навбатдаги психологик тренинг ташкил этилди.
Тренинг давомида салбий ҳолатларни олдини олиш, жамоада маънавий-руҳий муҳит барқарорлигини таъминлаш, муаммоли вазиятни англаш, бартараф этиш йўлини топиш, ҳаракатларга тўғри баҳо бериш каби муҳим маълумотлар берилди.
Шунингдек, ҳар бир ходим билан индивидуал чуқурлаштирилган психодиагностик суҳбатлар ўтказилди. Айтиш керакки, бу каби машғулотлар жамоадаги муҳитни яхшилаш, ходимлар орасида ҳамжиҳатлик ва дўстликни мустаҳкамлаш, ишчанлик қобилиятини оширишга хизмат қилмоқда.