Янгиликлар

22 Сентябрь 2024

“Стресс профилактикаси” мавзусида психологик тренинг ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий ўқув маркази доимий ва ўзгарувчан шахсий таркиби иштирокида “Стресс профилактикаси” мавзусида психологик тренинг ташкил этилди.
Унда марказ психологи майор Р.Тилеумуратов ва "Қўриқлаш" бошқармаси психологи катта лейтенант А.Сапарниязов ҳамда Қорақалпоқ давлат университети психология кафедраси катта ўқитувчиси Х.Юлдашова иштирок этиб, бошланғич тайёргарлик дарсларида қатнашаётган сафдор ходимлар билан ахлоқий-руҳий ҳолатни барқарорлаштириш, жанговар рухини ошириш, жамоавий жипсликни ошириш ҳамда хизмат сифатини яхшилаш, касбий маҳорати ва психологик кўникмаларини ошириб бориш мақсадида проектив методикалар, якка тартибда суҳбатлар ва машғулотлар олиб борилди.
Касбий малака ва кўникмаларни ривожлантиришнинг психологик жиҳатларини психокоррекцион дарслар орқали очиб бериш ҳамда келгусида учраши мумкин бўлган турли психологик тўсиқларни бартараф этишга қаратилган тренинг ходимларга ҳаёти ва фаолиятида, оиласида, дўстлари даврасида юзага келадиган муаммолар ва зиддиятлар моҳиятини таҳлил қилиш, ҳал этиш, шунингдек, ўз олдига янги мақсадларни қўйиш ва мустақил қарорлар қабул қилишда муайян ёрдам кўрсатишига ишонамиз.