Янгиликлар

19 Август 2024

«Хавфсиз мактаб» тамойили доирасида манзилли чора-тадбирлар белгилаб олинди

Тошкент шаҳар "Қўриқлаш" бошқармаси бошлиғи полковник К.А.Шодибеков ҳамда шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Н.К.Хусанбаева бошчилигида пойтахтимиздаги 324 та ўрта таълим мактабларида хизмат қилаётган қоровуллар иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Мазкур йиғилишда жорий йилнинг 5 февраль куни Давлатимиз раҳбарининг "Вояга етмаганлар ўртасида қонунбузарликлар профилактикаси тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-55-сонли Қарори талабларини бажариш, ҳуқуқбузарликлар содир этилишини олдини олиш ҳамда "Хавфсиз мактаб" концепцияси асосида ишлаш тизимини таъминлаш мақсадида бир қатор вазифалар белгилаб олинди. Шу билан бир қаторда, қоровулларга махсус воситалар билан ишлаш тартиби тўғрисида йўриқнома ва тушунчалар берилиб, уларни махсус хизмат кийими билан таъминлаш масалалари ҳал этилди.
Тадбир якунида иштирокчиларга кун мавзусига доир бир қатор вазифа ва кўрсатмалар берилди.