Янгиликлар

6 Август 2024

ФУНКЦИОНАЛ КЎПКУРАШ (КРОССФИТ) БЎЙИЧА ҒОЛИБЛАР АНИҚЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги олдидан “Бир бўлсак – ягона ҳақмиз, бирлашсак - Ватанмиз” шиори остида Миллий гвардия бўлинмалари ҳарбий хизматчи ва ходимлари ўртасида Ўзбекистон Функционал кўпкураш федерацияси спорт мажмуасида мусобақа ўтказилди. Ундан кўзланган мақсад бўлинмаларда жисмоний тайёргарлик машғулотларига “Функционал кўпкурашни” киритиш, ҳарбий хизматчилар ва ходимлар орасида функционал кўпкурашни кенг тарғиб қилиш бўйича йўл харитасида белгилаб берилган вазифаларни ижросини таъминлашдан иборат.
Мусобақада Миллий гвардия Тошкент шаҳар ва вилояти бўйича бошқармалари, Тошкент шаҳар "Қўриқлаш" бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети терма жамоалари иштирок этишди.
Унда ҳарбий хизматчи ва ходимлар функционал кўпкураш бўйича бугунгача эришган жисмоний тайёргарлигини синовдан ўтказишди.
Ўтказилган мусобақа якуни бийича 1 ўринни Тошкент шаҳар "Қўриқлаш" бошқармаси жамоаси қўлга киритишди.
Албатта, мазкур мусобақалар орқали функционал кўпкураш бийича Миллий гвардия терма жамоаси шакллантирилади.