Миллий гвардия кинолог-мутахассисларининг хизмат кўпкураши бўйича очиқ мусобақаси ғолиблари аниқланди
Бугун Божхона қўмитасининг Миллий кинология марказида Миллий гвардия қўмондонлиги, Божхона қўмитаси раҳбарияти, шунингдек, Россия Федерацияси, Хитой, Беларусь ва Қозоғистон республикалари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамда кинолог-мутахассислар иштирокида Миллий гвардия кинолог-мутахассисларининг хизмат кўпкураши бўйича очиқ мусобақасининг тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Дастлаб "Тўсиқларни енгиб ўтиш", "Умумий тайёргарлик", "Хизмат биатлони", "Энг яхши кинолог-мутахассис" ва "Энг яхши 4 оёқлик дўст" йўналишларида ғолиблар аниқланди.
Якуний натижаларга кўра умумжамоа ҳисобида фахрли 1 ўринни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси "Қўриқлаш" бош бошқармаси жамоаси, 2 ўринни Беларус Республикаси, 3 ўринни Хитой Халқ Республикаси жамоаси қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, мусобақада 12 та жамоадан 27 нафар иштирокчи ўз маҳоратларини намойиш этган ҳолда, 5 кун давомида шартли жиноятчини ушлаш, умумий машқ, хизмат биатлони, из қидирув ҳамда тўсиқларни енгиб ўтиш шартларида беллашишди.