“Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” доирасидаги комплекс тарғибот-ташвиқот тадбирларининг навбатдаги Миллий гвардия Хоразм вилояти "Қўриқлаш" бошқармасида ўтказилди
Барчамизга маълумки, бугунги кунда ҳаётимизни ижтимоий тармоқларсиз тасаввур қилиш қийин. Банк пластик карталари билан фойдаланиш эса ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланиб улгурган. Мазкур йўналишда кибержиноятларнинг содир этилиши эса юртдошларимизга чин маънода муаммоларни келтириб чиқармоқда. Ушбу тармоқ бўйича янгиликларни шахсий таркибга етказиш мақсадида ИИВ Тезкор-қидирув департаменти Киберхавфсизлик Маркази, Вилоят ИИБ Киберхавфсизлик бўлими, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки киберхавфсизлик маркази масъуллари "Қўриқлаш" бошқармасида бўлдилар.
Тадбир давомида “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” доирасида кибержиноятларнинг янги турлари, ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган сохта ҳаволалар ва вирусли дастурлардан ҳимояланиш тўғрисида маълумотлар берилди. Шахсий таркибга хизмат фаолияти давомида интернетдаги таҳдидлардан огоҳлантирувчи чораларга риоя қилиш жуда муҳимлиги, ҳозирги вақтда интернет ва ижтимоий тармоқларда содир этилаётган жиноятлар салмоғи кескин равишда ошиб бораётганлиги, интернетда ҳар доим эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилиш ва шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш юзасидан тушунтиришлар бериб ўтдилар.
Ўтказилган тадбир давомида иштирокчиларга киберсаводхонликни оширувчи видео роликлар қўйиб берилиб, тарқатма материаллар тарқатилди.