Янгиликлар

24 Март 2024

"Оила: ижтимоий психологик муаммоларнинг ўзаро муносабатларга таъсири" мавзусида навбатдаги психологик амалий тренинг ўтказилди

Фарғона вилояти “Қўриқлаш” бошқармаси психолог-мутахассислари томонидан доимий равишда шахсий таркиб иштирокида психологик тренинг машғулотлари олиб борилиб, бунда ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида соғлом, маънавий-руҳий муҳитни камол топтириш, хизмат фаолияти давомида юзага келадиган муаммоли вазиятларни ўз вақтида бартараф этиш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Куни кеча ходимларнинг хизмат фаолияти давомида юзага келиши мумкин бўлган муаммоли вазиятларни тўғри баҳолаш, оилада соғлом руҳий муҳитни шакллантиришда кўмаклашиш мақсадида "Оила: ижтимоий психологик муаммоларнинг ўзаро муносабатларга таъсири" мавзусида навбатдаги амалий тренинг ўтказилди.
Тренинг давомида салбий ҳолатларни олдини олиш, оилада маънавий-руҳий муҳит барқарорлигини таъминлаш, муаммоли вазиятни англаш, бартараф этиш йўлини топиш, ҳаракатларга тўғри баҳо бериш каби муҳим маълумотлар берилди.
Айтиш керакки, бу каби машғулотлар оила ва жамоадаги муҳитни яхшилаш, ходимлар орасида ҳамжиҳатлик ва дўстликни мустаҳкамлаш, ишчанлик қобилиятини оширишга хизмат қилмоқда.