Таълим муассасаларида хавфсизликни таъминлаш борасида амалга оширилиши зарур бўлган муҳим вазифалар муҳокама этилди
Куни кеча Фарғона шаҳридаги умумий ўрта таълим ҳамда мактабгача таълим муассасаларининг масъул ходимлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Ўтказилган учрашувда Миллий гвардия Фарғона вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси масъуллари, ҳудудий профилактика инспекторлари ва Мактабгача ва мактаб таълим бошқармаси ходимлари иштирок этдилар.
Тадбир давомида иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълим вазирлигининг 2023 йил 11 апрел кунидаги “Таълим муассасаларининг хавфсизлигини таъминлаш, ҳамкорлик қилиш ҳамда идоравий қоровуллик бўлинмалари ишчилари лавозимларига номзодларга қўйиладиган талабларнинг тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш хақида”ги қарори мазмун моҳиятини тўлиқ етказиш, таълим муассасаларида психологик муҳитни янада яхшилаш, ўқувчилар ўртасида ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш, қонун бузилишларга қарши иммунитетни шакллантириш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди. Бундан ташқари, “Мактаб-маҳалла-оила” тамойили асосида таълим жараёнида ўқувчиларнинг давоматини ташкил этиш, бу борадаги муаммо ва уларнинг ечимлари ҳамда ўқув муассасаларида ҳарбий-ватанпарварлик тадбирларини ташкил этиш масалалари муҳокама этилди. Учрашув якунида эса идоравий қоровуллик бўлинмалари ходимларининг билим савиясини ошириш мақсадида ўқув машғулотлари ўтказилиб, қатнашчилар ўзларининг қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.