Янгиликлар

8 Январь 2024

ХИЗМАТНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШ БОРАСИДАГИ ДОЛЗАРБ ВАЗИФАЛАР МУҲОКАМА ЭТИЛДИ

Миллий гвардия Жиззах вилояти "Қўриқлаш" бошқармасида ходимларнинг хизмат интизомини яхшилаш ва улар томонидан содир этилиши мумкин бўлган кўнгилсизликларнинг олдини олиш, шунингдек ходимларнинг ҳуқуқий онгини ошириш мақсадида учрашув ўтказилди.
Сўзга чиққанлар ўтган 2023 йилда айрим ходимлар томонидан йўл қўйилган камчиликлар сарҳисоб қилинди ва бу каби камчиликлар қайта такрорланмаслиги учун масъул раҳбарларга топшириқлар берилди.
Ҳар бир вилоят мисолида олиб борилган ишлар, шахсий таркибнинг фаолиятини самарали ташкил этиш борасидаги тадбирлар таҳлил қилинди. Ишончли қўриқловни таъминлаш давомида ходимларнинг иш вақтларини аниқ тақсимлаш, уларни қонунчиликдаги янгиликлар билан доимий таништириб бориш, хизмат йўриқномаси ва иш ҳужжатлар юритувини амалга оширишда эътиборни қаратиш лозим бўлган жиҳатлар хусусида тўхталиб ўтилди.
Тадбир сўнгида намунали хизматлари билан ўрнак бўлган бир қатор ходимларнинг ота-оналарига бошқарма бошлиғининг ташаккурномалари топширилди.