Янгиликлар

20 Ноябрь 2025

Хизмат интизомини мустаҳкамлаш борасидаги чора-тадбирлар муҳокама этилди

Сурхондарё вилояти Қўриқлаш бошқармасида ИИВ ҳузуридаги Қўриқлаш департаменти бошлиғининг кадрлар ва тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари полковник Б.Жумаев бошчилигида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда ўтган давр мобайнида ходимлар томонидан қайд этилган қоидабузарлик ҳолатлари таҳлил қилинди, уларнинг сабаблари ва келгусида бундай ҳолатларни олдини олиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди. Ходимларга хизмат интизоми, ички тартиб-қоидаларга қатъий риоя қилиш, хизмат давомида ўзини намунавий тутиш, қонунчилик талабларига тўлиқ амал қилиш зарурлиги яна бир бор эслатиб ўтилди.

Шунингдек, ҳар бир бўлим ва постларда профилактик ишлар кучайтирилиши, назорат ва таҳлил механизмлари такомиллаштирилиши белгилаб қўйилди. Йиғилиш якунида масъулларга аниқ вазифалар юклатилди.