Киберхавфсизликни таъминлаш – давр талаби
Сурхондарё вилояти Қўриқлаш хизматида ходимлар иштирокида кибержиноятларнинг олдини олиш бўйича навбатдаги тарғибот-ташвиқот тадбирлари ташкил этилди. Тадбирда Қўриқлаш хизмати раҳбарияти, вилоят Ички ишлар бошқармаси Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бошқармаси масъуллари иштирок этиб, кибержиноятларнинг бугунги кундаги долзарблиги, интернет тармоғида кенг тарқалган фирибгарлик усуллари, сохта ҳаволалар ва зарарли дастурлар орқали содир этилаётган жиноятлар ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.
Ушбу жиноят қурбонига айланмаслик учун амал қилиниши лозим бўлган чоралар ҳамда бу каби ҳар хил алдовларга ишонмаслик юзасидан тушунтиришлар берилди. Шунингдек, шахсий маълумотларни ҳимоялаш, хизмат фаолиятида ахборот технологияларидан хавфсиз фойдаланиш ҳамда киберхуружларнинг олдини олиш бўйича амалий тавсиялар тақдим этилди.
Шу билан бирга Бухоро вилоятида қўриқланаётган объектларда кибержиноятчиликка қарши курашиш бўйича профилактик тадбирлар ташкил этилди. Тадбирлар давомида Қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан фуқаролар ва объект ходимларига интернет орқали содир этиладиган фирибгарликлар, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш, банк карталари ва мобил иловалардан хавфсиз фойдаланиш қоидалари юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.
Киберхавфсизликка оид тайёрланган ахборот буклетлари ходимлар томонидан тарқатилиб, аҳолининг ҳуқуқий онги ва рақамли хавфсизлигини оширишга қаратилган тарғибот ишлари олиб борилди.