Янгиликлар

30 Июль 2025

Муқимий таваллудининг 175 йиллигига бағишланган адабий-маърифий тадбир

Фарғона шаҳридаги Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида атоқли ҳажвчи шоир Муқимий таваллудининг 175 йиллигига бағишланган адабий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Қўриқлаш бошқармаси ходимлари, Фарғона шаҳридаги маҳаллалар ёшлар етакчилари ва фаол китобхонлар иштирок этди. “Саёҳатнома” асарига бағишланган видеоролик, саҳна кўринишлари, шеър ва куй-қўшиқлар тадбир иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Муқимий ижоди ҳақидаги билимларни текшириш мақсадида "Ҳа ёки йўқ?," "Ребус: асарни топ" интерфаол ўйинлари, шунингдек, "Биласизми?" ўйини ташкил этилиб, унда иштирокчилар шоирнинг ҳаёти ва ижоди ҳақидаги саволларга жавоб беришди.

Бундан ташқари, тадбир давомида Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи ходимлари томонидан ташкил этилган тематик кўргазмалар тадбирга ўзгача файз бағишлади.

Якунда ташкилотчилар тадбирнинг фаол иштирокчиларига эсдалик совғаларини топшириб, уларнинг қизиқиши ва иштироки учун миннатдорчилик билдиришди.