ТИЛ – ДАВЛАТ ТИМСОЛИ
Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 34 йиллиги муносабати билан бутун мамлакатимиз бўйлаб турли байрам тадбирлари, анжуман ва учрашувлар ўтказилмоқда. Жумладан, Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармаси ҳамда "Қўриқлаш" бошқармаси ҳарбий хизматчилари ва ходимлари Тўрақўрғон туманидаги Исҳоқхон Ибрат ижод мактабида ўқувчилар томонидан тайёрланган "Она тилим – ўзингсан буюк" мавзусидаги бадиий кечага ташриф буюришди. Ушбу тадбирда мактаб ўқувчилари ўзларининг турли саҳна кўринишлари, шахсий ижод намуналари ва соф ўзбек тилида битилган тўртлик ҳамда мисралари билан фаол иштирок этишди.
Шундан сўнг, "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари томонидан Наманган шаҳридаги 1-сонли умумтаълим мактабида "Тил – миллат кўзгуси" мавзусида ўқувчи ёшлар билан давра суҳбати ўтказилди. Шунингдек, ушбу тадбирда ёзувчилар уюшмаси аъзолари ва мутахассис ўқитувчилар иштирок этиб, ўзбек тилининг нақадар жиловдор бой эканлигини тўғрисида ўзларининг маърузаларини ўқиб эшиттиришди.