Музейлар ҳафталиги доирасида амалга оширилган ташрифлар
Музейлар ҳафталиги доирасида Андижон вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан буюк давлат арбоби, шоир ва мутафаккир Заҳириддин Муҳаммад Бобур хотирасига бағишланган “Боғи Бобур” ёдгорлик мажмуасига ташриф уюштирилди.
Ташриф давомида иштирокчилар Бобур бобомизнинг юксак виқор билан қад ростлаган ҳайкали ҳамда мажмуа ҳудудида жойлашган рамзий қабри билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, улар Бобур Мирзонинг ҳаёти, фаолияти, илмий ва адабий мероси ҳамда унинг жаҳон цивилизациясида тутган ўрни ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлдилар. Мазкур ташриф ходимларда ватанпарварлик туйғуларини янада ошириш, миллий тарихимиз ва маънавий меросимизга бўлган ҳурматни мустаҳкамлашга хизмат қилди.
Шу билан бирга Сирдарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари учун Гулистон Давлат университети тузилмасидаги Қатағон қурбонлари хотираси музейларига саёхат уюштирилди. Бу музей эл-юртимиз озодлиги, эркинлиги ва мустақиллиги учун олиб борилган кўп йиллик машаққатли курашларни хаққоний ва тўлақонли акс эттириш, мустабид тузум давридаги оммавий қатағонлар туфайли қурбон бўлган, инсонийлик шаъни, қадр-қиммати топталган ватандошларимизнинг хотирасини абадийлаштириш, ёш авлод қалбида Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат туйғуларини сингдириш мақсадида 2019-йи 1-февралдан ўз фаолиятини бошлаган.
Ходимлар бу ерда қатағон қурбонлари хақидаги ҳамда архив хужжатлари, фотосуратлар, ашёвий буюмлар, китоблар, видеоматериаллар билан кўплаб маълумотларга эга бўлишди.