Конституция – БАХТИМИЗ ҚОМУСИ
Конституция халқимиз хоҳиш-иродасини ифода этган халқчил ҳужжатдир. Унда белгиланган ҳар бир модда инсон шаъни, қадр-қиммати, ҳуқуқ ва эркинликлари таъминланиши кафолатидир. Шунинг учун конституцион саводхонлик муҳим аҳамиятга эгадир.
Куни кеча Андижон шаҳридаги З.М.Бобур номли кутубхона марказида Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармаси, "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари иштирокида “Конституция – бахтимиз қомуси” мавзусида иншолар танлови ўтказилди.
Танловда иштирокчилар Конституциямиз яратилиш тарихи ва бугунги янгиланган Конституциямизнинг фуқаролар ҳаётидаги ўрни юзасидан ўз иншоларида ёритиб бердилар.
Кўрик танлов якуний натижаларига кўра иштирокчилар Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармаси қўмондонлиги томонидан тақдирландилар.
Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:
Матн хато билан:
Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: