Янгиликлар

1 Июль 2025

Китоб – энг яқин дўст: Қўриқлаш бошқармаси ходимлари ва уларнинг фарзандлари болалар кутубхонасида

Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармаси томонидан ёзги таътил даврида ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини ривожлантириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида маърифий ташаббус амалга оширилди.

Ташриф доирасида бошқарма ходимлари ва уларнинг фарзандлари Республика болалар кутубхонасига бордилар. Кутубхона мутахассислари томонидан болаларга китобларнинг аҳамияти, ўқиш маданиятининг инсон ҳаётидаги ўрни ҳақида қизиқарли маълумотлар берилди. Ёш китобхонлар учун викториналар, қизиқарли савол-жавоблар ҳам уюштирилди.

Тадбир давомида фарзандлар замонавий ва классик адабиёт намуналари билан танишиб, ўзларига манзур китобларни танлаб олишди. Ташриф иштирокчилари китоб ўқиш инсон тафаккурини бойитиши, дунёқарашни кенгайтиришини таъкидлашди.

Мазкур ташриф болаларда китобга бўлган қизиқишни янада оширишга, уларни маънавий юксалтиришга хизмат қилди. Қўриқлаш бошқармаси томонидан бундай фойдали ташаббуслар келгусида ҳам давом эттирилади.