Янгиликлар

20 Август 2023

КАМОНДАН ОТИШ СПОРТ ТУРИ МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ ОРАСИДА КЕНГ ОММАЛАШМОҚДА

Ёшларни соғлом турмуш тарзига интилишни шакллантириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида Жиззах вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ва вилоят Камондан отиш федерацияси билан ҳамкорликда 12-13 ёшли ўғил болалар ўртасида спортнинг камондан отиш тури бўйича мусобақа ўтказилди.

Беллашувлар бошланишидан аввал иштирокчиларга малакали мураббийлар томонидан маҳорат дарслари ўтказилиб, камондан отиш техника ва сир асрорлари борасида маълумотлар берилди.

Шундан сўнг ёш мерганлар мазкур спорт турининг олимпик ва жамоавий йўналишларида, шунингдек 12 метр масофадан ўқ узиб, ўз имкониятларини синовдан ўтказдилар.
Мусобақани ўтказишдан асосий мақсад – камондан отиш спортини вилоятда янада ривожлантириш, ёш спортчиларга малакасини ошириш учун етарлича шароитлар яратиш ҳамда вилоят ва республика терма жамоаларига малакали мутахассисларни етказиб беришдан иборатдир.

Ўтказилган мусобақа натижаларига кўра ғолибликни қўлга киритган спортчи ёшлар Жиззах олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказининг камондан отиш йўналиши бўйича ўқишга қабул қилинадилар.