Янгиликлар

17 Июнь 2025

Тарих – келажак пойдевори

Қашқадарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимларининг бўш вақтларини мазмунли ўтқазиш мақсадида Қарши шаҳрида жойлашган "Ўлкашунослик музейи"га экскурсия ташкил этилди.

Қашқадарё вилоят ўлкашунослик музейи — маданий-маърифий муассаса. 1975 йилда Қарши шаҳрида ташкил этилган. Музей фондида 20 мингдан зиёд нумизматика, археология, тасвирий ва амалий санъат асарлари, тарихий ҳужжатлар, нодир қўлёзмалар, китоблар, маиший ва этнографияга оид экспонатлар мавжуд (2005). Музей илмий текшириш ишлари олиб боради, фондини бойитади, китоб, каталоглар нашр этади; жумладан, Римда француз тилида чоп этилган "Қарши ўлкашунослик музейидаги шарқ қўлёзмалари каталоги" 50 дан ортиқ қўлёзмалар ҳақида маълумотлар бор)

Ходимлар музейга ташриф давомида узоқ ўтмишдан сўзловчи экспонатлар тўғрисида етарлича маълумотларга эга бўлишди.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Қўриқлаш бошқармаси ходимлари ва уларнинг оила аъзолари учун ҳам Тахтакўпир туманидаги “Қаратерен” этно-туристик мажмуасига саёҳат ташкил этилди. Мажмуа ҳудудида саёҳат иштирокчилари тарихий бунёдкорлик, анъанавий уй-жойлар, ҳунармандлар устахоналари, турли хўжалик иншоотларини кўришди. Ташриф буюрувчилар нафақат экспозицияларни томоша қилиш, балки турли маданий тадбирларда иштирок этиб, ўтмиш муҳитига чуқур енгилиш имкониятига ҳам эга бўлди.