Бухоро вилоятида Қўриқлаш фаолиятини такомиллаштириш мақсадида Қўриқлаш бошқармаси раҳбарияти томонидан комплекс ўрганиш ишлари олиб борилди
Бухоро вилоятида Қўриқлаш фаолиятини такомиллаштириш, қўриқланаётган объектларни ҳимоя қилиш тизимини мустаҳкамлаш, шахсий таркибнинг жанговар шайлигини, тезкор ҳаракатланувчи гуруҳлар самарадорлигини ошириш, шунингдек, ички тартиб-интизом ва хизмат жараёнларининг шаффофлигини такомиллаштириш мақсадида Қўриқлаш бошқармаси раҳбарияти томонидан марказий аппарат ҳамда шаҳар-туман бўлинмаларида комплекс ўрганиш ишлари олиб борилди.
Жумладан, мазкур ишлар давомида ходимларнинг хизмат вазифаларини қай даражада бажараётгани, қўриқланаётган объектларда хавфсизликни таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш, юзага келиши мумкин бўлган нохуш ҳолатларнинг олдини олиш, мавжуд ресурслардан фойдаланиш, қўриқдаги объектларда рақамли технологияларни жорий этиш истиқболларига катта эътибор қаратилди.
Тадқиқот натижалари асосида Қўриқлаш хизмати самарадорлигини янада ошириш ва ходимларнинг касбий фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва вазифалар шакллантирилган. Шу билан бирга, бўлинмалар фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди.