Ходимларнинг психологик ҳолатларини мустаҳкамлашга қаратилган тренинг машғулотлари ташкил этилди
Миллий гвардия Самарқанд вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси психологлари томонидан айни кунларда ходимлар ўртасида хизмат интизоми, муомала маданияти ва ҳуқуқий саводхонликни оширишга қаратилган семинар-тренинг машғулотлари олиб борилмоқда.
Жумладан, куни кеча Самарқанд шаҳар "Қўриқлаш" бўлими шахсий таркиби билан "Муаммо ва салбий ҳолатлардан қутилиш" мавзусига бағишланган навбатдаги психологик тренинг бўлиб ўтди.
Ўтказилган тренингда хизмат вақтида ходимлар ва фуқаролар ўртасида ўзаро келишувга эришиш, мулоқотни яхшилаш ҳамда нутқни тўғри йўналтира олиш каби масалалар устида амалий машғулотлар олиб борилди.
Бундан ташқари ходимларнинг касбий компетенцияларини оширишга, хизмат жараёнида уларнинг психологик барқарорлигини таъминлашга ёрдам беради. Тренинглар орқали ишчилар ўз эмоцияларини бошқариш, мослашувчанликни кучайтириш ва муаммоларни ҳал қилиш қобилиятини ривожлантириш имконига эга бўлишади.
Тадбирдан сўнг иштирокчилар ўз фикр ва таклифларини билдиришди, бу эса келгусидаги хизмат фаолиятни янада самарали ўтказишга хизмат қилади.