Янгиликлар

22 Сентябрь 2025

Ходимларнинг назарий ва психологик билимларини мустаҳкамлаш мақсадида "Бошқарув психологияси" мавзусида давра суҳбати ва тренинг машғулотлари ташкил этилди.

Хоразм вилояти Қўриқлаш бошқармасида ходимларнинг касбий билим ва психологик салоҳиятини янада ошириш мақсадида “Бошқарув психологияси” мавзусида давра суҳбати ва амалий тренинг машғулотлари ўтказилди.

Тадбирда Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч Давлат Университетининг Педагогика ва психология кафедраси ўқитувчиси Бону Қаландарова иштирок этди ва бошқарув психологияси, шахслараро муносабатлар, раҳбарлик маҳорати ҳамда иш жамоасида соғлом психологик муҳитни шакллантиришга оид муҳим масалалар юзасидан маъруза қилди.

Шунингдек, тренинг жараёнида иштирокчилар психологик машқлар ва ролли ўйинлар орқали турли ҳаётий вазиятларда тўғри ва самарали муомала қилиш кўникмаларини шакллантирдилар.

Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассисдан жавоб олдилар ҳамда бундай тренингларнинг келгусида ҳам давом эттирилиши мақсадга мувофиқ эканини таъкидладилар.