Янгиликлар

29 Март 2023

ҲИНДИСТОНДАН ХУШХАБАР: САФДОШИМИЗ НАВБАҲОР ҲАМИДОВА ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИНИНГ БРОНЗА МЕДАЛИГА ЭГА ЧИҚДИ!

Ҳиндистон пойтахти Нью-Дели шаҳрида аёллар бокси бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Тошкент шаҳар "Қўриқлаш" бошқармаси Яшнобод туман "Қўриқлаш" бўлими сафдор ходимаси Навбаҳор Ҳамидова бронза медали билан тақдирланди.

-66 кг вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз чорак финалда жазоирлик Имане Хелифга имкониятни бой берган эди. Бироқ кейинчалик жазоирлик боксчи дисквалификация қилинди ва унинг ўрнига Ҳамидова ярим финалчи сифатида қайд этилди.

Шу тариқа, боксчи қизларимиз кетма-кет иккинчи бор дунё биринчилигини медаль билан якунлашмоқда. Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Туркияда ўтган жаҳон чемпионатида мамлакатимиз вакилалари 2 та бронза медалига сазовор бўлишган эди.
Маълумот ўрнида сафдошимиз Навбаҳор Ҳамидова жорий йилнинг ноябрь ойида Иорданияда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида ҳам фаол иштирок этиб, -66 кг вазн тоифасида кореялик рақибаси устидан ишончли ғалабани қўлга киритган эди.

Сафдошимизни ушбу навбатдаги нуфузли беллашувлардаги йирик ғалабаси билан самимий муборакбод этамиз.