Фарғона вилояти "Қўриқлаш" бошқармасида ахлоқий-руҳий тайёргарлик куни доирасида давра суҳбати ўтказилди
Ушбу тадбирда Фарғона вилояти ИИБ Тиббиёт бўлими психологлари иштирок этиб, “Руҳий зўриқишларни келиб чиқиши ва уларнинг олдини олиш чора-тадбирлари” мавзусида маъруза қилди.
Тадбирнинг асосий мақсади ходимларнинг психологик барқарорлигини таъминлаш, уларнинг иш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган стресс ҳолатларига тайёргарлик кўриш ва уларни самарали тарзда енгиб ўтиш усулларини ўрганишдан иборат эди. Мутахассислар томонидан руҳий зўриқишларнинг турли сабаблари ҳақида атрофлича тўхталди, шунингдек, уларнинг касбий фаолият ва шахсий ҳаётга салбий таъсирини камайтириш бўйича тавсиялар берилди. Тадбир давомида ходимларга махсус психологик машқлар ва техникалар ўргатилди, уларнинг ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиш муҳимлиги таъкидланди. Бундан ташқари, психоэмоционал мувозанатни сақлаш, стресс ҳолатларини барвақт аниқлаш ва бундай вазиятларда тўғри йўл тутиш юзасидан амалий тавсиялар берилди.