ЭНГ ЧАҚҚОН ВА ФАОЛ ХОДИМЛАР МУСОБАҚАЛАРДА ҒОЛИБ БЎЛИШДИ
Миллий гвардия тизимларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчи ва ходимлари орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларни олимпик спорт турларига қизиқишларини ошириш ҳамда профессионал спортчиларни саралаб олиш мақсадида Самарқанд шаҳридаги "Бадминтон" спорт мажмуасида спортнинг стол теннис тури бўйича Миллий гвардия биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтди.
Икки босқичдан иборат бўлган, хусусан, яккалик ҳамда жуфтлик ўйинларда, республиканинг барча вилоятларидан ташриф буюрган Миллий гвардия бўлинмалари спортчилар ўзаро соғлом рақобат асосида куч синашишди. Қизғин баҳсларга бой тарзда ўтган учрашув натижаларига кўра яккалик баҳсларида Миллий гвардия "Қўриқлаш" бош бошқармаси жамоаси иккинчи ўринни қўлга киритди.
Шунингдек, ғалабага бўлган интилиш бўйича ҳам ғолиблар аниқланиб, барча ғолиб ва совриндорлар ташкилотчиларнинг диплом, медаль, кубок ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.