Янгиликлар

26 Апрель 2024

"КОСМОНАВТЛАР" ВА "ЎЛКАШУНОСЛИК" МУЗЕЙЛАРИГА ТАШРИФ

Жиззах вилояти Мирзачўл тумани "Қўриқлаш" бўлими ҳамда туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими билан ҳамкорликда мактаб ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва тарихни англатиш, шунингдек китобга қизиқишларини ошириш мақсадида "Космонавтлар" ва "Ўлкашунослик" музейларига олиб борилди.
Ўқувчилар музейларнинг кўргазма залларидаги нодир экспонатлар, ўтмишимизга оид тарихий ёдгорликлар, ўзбек тарихчилиги ҳамда қадимий асори-атиқалар билан яқиндан танишиб, кўплаб маълумотларга эга бўлдилар. Музей мутахассислари томонидан қадимий топилмаларнинг тарихи ҳақида тушунчалар берилди.
Шундан сўнг ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида китоб ярмаркаси ташкиллаштирилди. Мазкур китоб ярмаркасида жаҳон ва ўзбек намоёндаларининг ажойиб асарлари жамланган бўлиб, ушбу ярмарка орқали ўқувчилар ўзлари учун зарур бўлган китоблар жамланмасини олиш имкониятига эга бўлдилар.