Давлатимиз раҳбарининг мамлакатимизда Қўриқлаш фаолияти соҳасини самарали ташкил этиш борасидаги топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Қўриқлаш Департаменти бошлиғи томонидан Самарқанд вилоятида Қўриқлаш хизматини тубдан такомиллаштириш, мавжуд муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф этишда амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида ўрганиш ишлари олиб борилди
Давлатимиз раҳбарининг ички ишлар органларининг Қўриқлаш соҳасидаги фаолиятини самарали ташкил этиш борасидаги вазифалари ижросини таъминлаш мақсадида Қўриқлаш Департаменти бошлиғи Қ.А.Шодибеков раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Самарқанд вилоятида қўриқлаш фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш, Қўриқлаш бўлинмалари фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганишлар давомида қўриқда бўлган халқ хўжалиги, ўта муҳим ва тоифаланган ҳамда туризм объектларининг, шунингдек бозорларнинг техник мустаҳкамлик ҳолатлари, ходимларнинг хизмат ўташ шароити ва таъминланганлик даражаси, шунингдек жанговар тайёргарлик ҳолати билан танишилди.
Объектлар раҳбарлари билан учрашилиб, қўриқланаётган ҳудудларнинг хавфсизлигини ошириш ва рақамли технологиялар имкониятларини кенг жорий этиш масалалари муҳокама этилди.
Қўриқда бўлган 9 000 дан ортиқ объект ва 5 000 дан ортиқ хонадонларнинг техник мустаҳкамлик ҳолатларини қайта назоратдан ўтказиш бўйича топшириқлар берилди. Аниқланган камчиликларни бартараф қилиш ва билдирилган таклифлар юзасидан бошқарув аппарати ходимларига кўрсатмалар берилиб, барча зарурий воситалар ажратилди.
Шунингдек масъулларга Қўриқлаш бўлинмалари мониторинг марказлари фаолиятни ички ишлар органлари навбатчилик қисмлар билан узвий боғлаш, тезкор ҳаракатланувчи гуруҳларнинг фаолиятини соҳавий хизматлар билан биргаликда ташкил этиш ҳамда жиноят ва ҳуқуқбузарликларда ҳамкорликда ҳаракатланишларини ташкил этиш бўйича топшириқлар берилди.