Янгиликлар

12 Февраль 2026

Қашқадарё вилоятида Қўриқлаш фаолиятини такомиллаштириш, қўриқдаги объектларнинг ишончли ҳимоясини таъминлаш, маҳаллаларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида Қўриқлаш Департаменти раҳбарияти томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда

Давлатимиз раҳбарининг 27 январь куни Тошкент шаҳар Қўриқлаш хизматига ташрифлари давомида берган топшириқлари ижросини таъминлаш, шунингдек республикамиз бўйлаб хавфсиз муҳит ва жиноятчиликдан ҳоли ҳудуд хавфсизлигини таъминлаш борасидаги вазифалари ижросини таъминлаш, шунингдек объектларнинг қўриқловини самарали ташкил этиш ҳамда мавжуд муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф этишда амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Қўриқлаш Департаменти раҳбарияти томонидан Қашқадарё вилоятида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Давлатимиз раҳбарининг ички ишлар органларининг Қўриқлаш соҳасидаги фаолиятини самарали ташкил этиш борасидаги вазифалари ижросини таъминлаш мақсадида Қўриқлаш Департаменти бошлиғи ўринбосари А.Н.Умаров раҳбарлиги томонидан Қашқадарё вилоятида Қўриқлаш бўлинмалари хизмат фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганишлар давомида дастлаб Қўриқлаш хизматида яратилган шароитлар билан яқиндан танишилиб, қўриқда бўлган ўта муҳим ва тоифаланган ҳамда халқ хўжалиги объектларининг техник мустаҳкамлик ҳолатлари, ходимларнинг хизмат ўташ шароити ва таъминланганлик даражаси, шунингдек жанговар тайёргарлик ҳолати билан танишилди. Қўриқланаётган ҳудудларнинг хавфсизлигини ошириш ва рақамли технологиялар имкониятларини кенг жорий этиш масалалари муҳокама этилди.

Шунингдек Қўриқлаш хизматининг мониторинг марказида ахборот -таҳлил ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишда тизимдаги ютуқ ва камчиликлар атрофлича ўрганилди. Шундан сўнг Қарши шаҳри Қўриқлаш хизматининг тунги хизматга жалб этиладиган тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ ходимлари иштирокида шахсий таркибнинг хизмат олди йўриқномасига ўтказилиб, ходимларга ҳушёр ва сергак хизмат олиб боришлари,ходимларининг жамоат ва фуқаролар хавфсизлигига, эл осойишталигини таъминлаш борасидаги вазифалари эслатиб ўтилди. Бундан ташқари, тунги вақтда мактаб қоровулларининг хизмат фаолият кўздан кечирилиб, “ташвиш тугмаси”нинг ишлаш даражаси ўрганилди. Ўтказилган текширувлар давомида масъулларга хавфсизликни таъминлаш, ҳудудда профилактик ишлар самарадорлигини ошириш ҳамда аҳолига зарур амалий кўмак кўрсатиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Аниқланган камчиликларни бартараф қилиш ва билдирилган таклифлар юзасидан бошқарув аппарати ходимларига кўрсатмалар берилиб, барча зарурий воситалар ажратилди.
Масъулларга Қўриқлаш бўлинмалари мониторинг марказлари фаолиятни ички ишлар органлари навбатчилик қисмлар билан узвий боғлаш, тезкор ҳаракатланувчи гуруҳларнинг фаолиятини соҳавий хизматлар билан биргаликда ташкил этиш ҳамда жиноят ва ҳуқуқбузарликларда ҳамкорликда ҳаракатланишларини ташкил этиш бўйича топшириқлар берилди.