ДАВЛАТ МУЛКИНИНГ ТАЛОН-ТАРОЖ ҚИЛИНИШИ ОЛДИ ОЛИНДИ
12 май куни соат 18:35 да, “Navoiyazot” АЖнинг автотранспорт воситалари чиқиш дарвозасида хизмат олиб бораётган Навоий вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари томонидан, 2000 йилда Навоий вилояти Кармана туманида туғилган, ҳайдовчи Махмудов бошқарувида бўлган, "ДАФ" русумли автомашинаси тўхтатилиб “SCHWARZMULLER” русумли тиркамаси кўздан кечирилганда, мазкур тиркама устига юкланган, устки қисми очиқ ҳолда бўлган кўк рангли контейнер ичида умумий оғирлиги 19.120 кг бўлган, 2 дона зангламас (нержавейка) металлдан ясалган ҳар бирининг узунлиги 6,2 метр, 1000 мм ли бўлган теплообменник ва 2 (икки) дона зангламас (нержовейка) металлдан ясалган бир томони 1000 мм ли, иккинчи томони 350 мм ли бўлган теплообменник ускунасининг қопқоқларини ҳеч қандай тегишли ҳужжатларсиз, “Navoiyazot” AЖ бошқаруви раиси О.Ш.Темировнинг рухсатисиз олиб чиқишга уринган вақтида аниқланди. Ходимларнинг ҳушёрлиги натижасида ноқонуний олиб чиқиб кетилиши мумкин бўлган тахминий қиймати 48 383 600 (қирқ саккиз миллион уч юз етмиш уч минг олти юз) сўм давлат мулкининг талон-тарож қилиниши олди олинди.
Воқеа жойига Навоий шаҳар ИИО тергов-тезкор гуруҳи чақиртирилиб, ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.